Линклар

Россия Қора денгизда ҳарбий машғулотларни бошлади


Россия ҳарбий кемаси ва вертолётлари.

Россия ҳарбий кемаси ва вертолётлари.

Россия 11 август куни Қора денгизда ҳарбий –денгиз кучлари ўқув машғулотлари бошланганини эълон қилди, Украина эса ўз ҳарбий кучларини тўлиқ жанговор шайлик ҳолатига келтирди.

Қўшма Штатлар Қрим ярим ороли ҳудудида таранг вазият юзага келиши муносабати билан пайшанба куни томонларни босиқликка чақирди.

Аввалроқ Москва Қримда украин диверсантлари қўлга олингани ортидан ярим оролга бостириб кириш режаси барбод бўлгани ҳақида баёнот тарқатган эди.

Мана шу баёгнот ортидан Киев қуролли кучларни жанговор шайликка келтирди, Россия эса Қора денгизда ҳарбий ўқув машғулотларини бошлади.

10 август куни Путин Киевни Россия аннексия қилган Қрим ярим оролидаги вазиятни турли саботажлар орқали издан чиқаришга уринаëтганликда айблаган эди.

XS
SM
MD
LG