Линклар

Мажид Каримов бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланди


Мажид Каримов.

Мажид Каримов.

Мажид Каримов Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, ёшлар сиёсати, маориф, маданият ва спорт масалалари комплекси раҳбари этиб тайинланди.

Мазкур лавозимга тайинлангунига қадар Мажид Каримов Тошкент давлат техника университети ректори лавозимида ишлаган.

У янги лавозимда май ойида Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорлигига тайинланган Баҳодир Ҳодиевнинг ўрнини эгаллади.

1956 йилда туғилган Мажид Каримов техника фанлари доктори, профессор унвонига эга. У 1979 йилда Тошкент политехника университетини тамомлаган.

Kun.uz нашрининг ёзишича, Фарҳод Ризаев Тошкент давлат техника университети ректори этиб тайинланди. У бунга қадар Вазирлар маҳкамасининг ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари бўйича Ахборот-таҳлил департаменти мудири лавозимида фаолият кўрсатган.

XS
SM
MD
LG