Линклар

Қарши-Бухоро йўлидаги кўприк ўпирилиши сабаблари бир ойдан сўнг очиқланди


Қарши-Бухоро йўналишидаги ўпирилиб тушган кўприк.

Қарши-Бухоро йўналишидаги ўпирилиб тушган кўприк.

Қарши-Буҳоро йўналишидаги А-380 трассасининг 185 - километридаги кўприкнинг бир қисми конструкциялар эскиргани оқибатида қулаб тушган. Бу ҳақда Руспублика Йўл жамғармаси директори Шуҳрат Давлетовга таянган ҳолда маҳаллий нашрлар хабар берди.

Амалдорга кўра, 1965 йилда қурилган кўприкдан фойдаланиш муддати 30 йил бўлган. Бироқ кўприк қурилганига 50 йил бўлгани учун ҳам унинг конструкциялари заифлашиб қолган.

Эслатиб ўтамиз: Бундан бир ой олдин мазкур кўприкнинг четки қисмлари юк автомашинаси ўтаётган пайтда қулаб тушган. Қўприк қулаши оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумотлар берилмаган.

Шуҳрат Давлетов кўприк ўзбек мутахасислари томонидан қайта қурилишини, бу иш жорий йилда бошланишини айтди.

Айни пайтда хавфли бўлиб турган кўприкдан фақат енгил автомашиналар ўтишига рухсат берилган. Юк машиналари эса кўприкни 25 километр масофадан айланиб ўтишга мажбур бўлмоқда.

XS
SM
MD
LG