Линклар

Вазирлар маҳкамаси август ойида умумхалқ ҳашарлари ўтказишга буйруқ берди


Қашқадарë вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги ҳашар пайтида.

Қашқадарë вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги ҳашар пайтида.

Ўзбекистонда ҳар йилги анъанага кўра мустақиллик арафаси кунлари умумхалқ хашарлари ўтказилади.

Ўзбекистон матбуотининг хабар беришича, 10 август куни Вазирлар маҳкамаси 20-21 август кунлари республика бўйлаб хашар ўтказилиши тўғрисида кўрсатма берди. Август тозалик ва ободонлаштириш ойи сифатида эълон қилинди.

Ўзбекистонда ҳар йили Наврўз ва Мустақиллик куни арафасида умумхалқ хашарлари ўтказилади. Ихтиёрий-мажбурий тарзда ўтказиладиган хашарларда, малумотларга қараганда, камида 10 миллион одам қатнашади.

XS
SM
MD
LG