Линклар

Кеча кечқурин ва бугун эрталаб Таиланднинг бир қанча шаҳрида содир бўлган портлашларда тўрт киши ҳалок бўлди, ўнлаб одам жароҳатланди.

Портлашлар Таиланднинг Пхукет, Транг ва Сураттани каби курорт шаҳарларида бўлган.

Таиланд полицияси портлашлар “исломчилар ҳужуми” деган тахминни инкор қилди.

"Бу террористик ҳужум эмас. Бу фақат маҳаллий саботаж”, деди Таиланд полицияси матбуот хизмати вакили Пийапан Пингмуанг Бангкокда журналистлар билан суҳбатда.

Портлашлар ортида айнан ким тургани номаълум. Кузатувчилар ҳужумлар амалдаги хунта мухолифлари томонидан содир этилганини тахмин қилмоқда.

Танқидчилар ўтган ҳафта реферундум натижасида қабул қилинган янги Конституция ҳарбийлар ҳукмронлигини кучайтиришга имкон беришини таъкидлашаяпти.

XS
SM
MD
LG