Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:32

Москвада 16 яшар ўзбекистонлик ўсмир ўз гўдагини сотганликда айбланмоқда


Москва вилоятида ўзбекистонлик 16 яшар ўсмир ўз гўдагини 150 минг рублга сотганликда айбланиб ушланди.

Тергов маълумотига кўра, ўтган йил охирида ўсмир қиз ҳомиладор бўлиб қолгач, ўз гўдагини бирор оилага сотишни режалаштирган. Жорий йил февралида эса у Интернетга бу борадаги эълонни жойлаштирган.

Аниқланишича, 22 яшар самаралик аёл гўдакка харидор бўлган ва 10 август куни олди-сотти амалга оширилган.

Ҳуқуқ тартибот ходимлари ўша куннинг ўзида ўзбекистонлик ўсмир ва самаралик аёлни ушлаб, уларга нисбатан жиноий иш қўзғаган.

XS
SM
MD
LG