Линклар

Аргентина термаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланган Лионел Месси ўз жамоасидан кетиш қароридан воз кечгани, халқаро футбол мусобоқаларида мамлакати шаънини бундан буён ҳам қўлидан келганича ҳимоя қилажагини айтди.

Июнь ойида АҚШда бўлиб ўтган Америка кубоги ўйинларида Аргентина финалда Чили жамоасига мағлуб бўлиши ортидан Месси ўз жамоасини тарк этишини билдирганди.

“Америка кубоги финалидаги мағлубиятдан кейин кўп нарса ҳақида ўйладим, терма жамоани тарк этиш ҳақида ҳам жиддий ўйладим. Бироқ мен ватанимни ва терма жамоам либосини жуда яхши кўраман”, - дея баёнот берди Месси.

“Copa America” ўйинларида Чили термаси Аргентинани пенальтилар сериясида 2:4 ҳисобида мағлубиятга учратиб, бош совринга эга бўлган эди.

Ўйинда пенальтини ноаниқ амалга оширган футбол юлдузи Лионель Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилганди.

Месси Аргентина термаси сафида 113 та ўйин ўтказиб, 55 та гол киритган. У Аргентина термаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. 29 яшар Месси 17 ёшидан бошлаб Испаниянинг "Барселона" жамосида ўйнаб келган ва дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бири саналади. У беш марта "Олтин тўп" соҳиби бўлган.

XS
SM
MD
LG