Линклар

Фарҳод Иноғомбоев: Бир-икки бузғунчи деб бутун миллатни “террорчи”га чиқариш нотўғри


АҚШда яшаётган, шу мамлакатдаги молия-кредит муассасаларидан бирида хизмат қилаётган молиявий масалалар бўйича таҳлилчи Фарҳод Иноғомбоев Озодлик билан суҳбатда Республикачи номзод Доналд Трампнининг бошқа давлатлардан мусулмонларни Қўшма Штатларга киришини тақиқлаш ғоясига қўшилмаслиги, бир-икки бузғунчи деб бутун миллатни “террорчи” дейиш нотўғри эканини таъкидлади.​

4 август куни АҚШнинг Портланд шаҳрида ўз тарафдорларининг намойишида жаноб Трамп бошқа давлатлардан мусулмонларни Қўшма Штатларга киришини тақиқлаш ғоясини яна бир марта илгари сурган эди.​

Жумладан, республикачи номзод Трамп ўз чиқишида Ўзбекистонни "террорчи давлат"лар қаторида тилга олар экан АҚШнинг Айдахо штатида террорчиликни қўллаганликда айбланиб, 25 йилга қамалган ўзбекистонлик Фазлиддин Қурбонов билан боғлиқ воқеани эслади.

- “Юбек”, бу нималигини биласизларми? Ўзбек муҳожири. Қаранг, Айдаҳода яшовчи ўзбек муҳожири террорчи ташкилотни дастаклаганликда айбланди. У юз минглаб муҳожирларга террорчиликдан сабоқ берганликда айбланди ва қўлга олинди. Бундайлар дунёнинг энг хавфли жойларидан келяпти. Қаранг, ўзбек муҳожири одамларни террорчиликка ёллаб, уларга бомбани қандай ясашни ўргатяпти, зўр-а. Мен бундайларни мамлакатимизда истамайман, - деди Трамп.

Таҳлилчи Фарҳод Иноғомбоев Озодлик билан суҳбатда бундай гапларни айтаётган шахснинг АҚШга президент бўлиши хавфли эканини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG