Линклар

logo-print

Франциянинг Канн шаҳри соҳилларида аёлларнинг буркини, яъни мусулмон аёлларнинг чўмилиш кийимида кўринишлари тақиқланди.

Тақиқни бузганлар 38 евролик жаримага тортилади.

Канн шаҳри ҳокими Давид Линар бундай қарор хавфсизлик ҳамда жамоат тартибини сақлаш мақсадида қабул қилинганини айтди.

Буркини исломий шариат қоидаларига мувофиқ аёлнинг авратини ёпувчи чўмилиш либоси ҳисобланади.

Жаноб Линарга кўра, буркини “исломий экстремизм рамзи”дир ва бу радикал исломчиларнинг бир қанча ҳужумларидан азият кўрган аҳоли орасида ғавғо келтириб чиқариши мумкин.

Франциянинг Ницца шааҳридаги ўтган ойги террор ҳужуми ортидан мамлакатда хавфсизлик чоралари энг юқори даражага кўтарилган.

XS
SM
MD
LG