Линклар

logo-print

АҚШ вице президенти Жо Байден 24 август куни Туркияга сафар қилади. Бу ҳақда Туркия бош вазири Бинали Йилдирим бугун журналистларга маълум қилди.

Жаноб Байденнинг Анқарага ташрифи Туркия ва Ғарб ўртасида ихтилофлар кучайган бир пайтга тўғри келмоқда.

Туркиядаги ўтган ойги давлат тўнтаришига уринишлар ортидан ўн минглаб одамнинг қамалишини Ғарб танқид қилган.

Ўз навбатида Туркия президенти Режап Тайип Эрдўғон амалга ошмай қолган давлат тўнтариши уриниши сценарийси “хориж давлатларида” ёзилган, деб баёнот берган ва давлат тўнтариши уюштирувчиси сифатида айбланаётган уламо Фатхулло Гуланни АҚШ Туркия топширишга рози бўлмаганини танқид қилиб, бундай вазиятда Туркия ва АҚШ ҳамкорлиги истиқболига ишонмаслигини айтди.

АҚШда яшаётган Гулен Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига алоқаси йўқлигини билдирган.

XS
SM
MD
LG