Линклар

logo-print

"Исломий давлат"нинг Афғонистондаги етакчиларидан бири ўлдирилган


Афғонистоннинг Нангаҳор вилоятининг Кот туманида "Исломий давлат" жангари гуруҳига қарши ўтган ой АҚШнинг дрон учоқларидан берилган зарбалар натижасида экстремист гуруҳнинг маҳаллий етакчиси Ҳoфиз Саид Хон ўлдирилган.

Бу ҳақда маълум қилган АҚШ Мудофаа вазирлиги мулозимларига кўра, ҳужумлар 26 июлда амалга оширилган.

Ҳофиз Саид Хоннинг ўлдирилганини Афғонистоннинг Покистондаги элчиси ҳам тасдиқлади.

Ўтмишда толибон қўмондонларидан бири бўлган Ҳофиз Саид Хон ўтган йил бошларида "Исломий давлат"га байъат келтирган ва “Исломий давлат”нинг “Ҳуросон вилояти”га раҳбар этиб тайинланганди.

XS
SM
MD
LG