Линклар

logo-print

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида масжид имомининг ўлдирилиши ортидан шанба куни кечқурун ўнлаб одамлар эътироз намойишига чиқди.

Уларнинг сўзларига кўра, жиноят диний адоват асосида содир этилган.

Нью Йоркнинг Куинс минтақасида шанба куни тушликдан кейин йўл бўйида бораётган имом ва унинг ёрдамчиси отиб кетилганди.

Полиция сўзчисининг айтишича, қуролли шахс имом ва ёрдамчисининг орқасидан яқинлашиб, иккаласининг бошидан отиб ташлаган.

55 яшар Имом Мавлоно Акончи Нью Йоркка Бангладешдан икки йил муқаддам келганди.

Ҳодиса бўйича ҳозирча ҳеч ким ҳибсга олингани йўқ.

Полициянинг айтишича, қотилликда гумонланаётган шахс "ўрта бўйли" бўлган.

Полициянинг айтишича, икковлоннинг мусулмон бўлгани учун "нишонга олингани" ҳозирча маълум эмас.

XS
SM
MD
LG