Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:15

Рио 2016: Фелпс олимпиа ўйинларига бешинчи олтин медали билан якун ясади


Америкалик сузувчи Майкл Фелпс Рио Олимпиадасига бешинчи олтин медали билан якун ясаб, олимипада ўйинларида жамлаган олтин медаллари ададини 23тага етказди.

Фелпс 13 август куни 100 метрли эстафетада ғалаба қилган америкалик тўрт спортчининг бири бўлди.

Ушбу ғалаба билан Фелпс олимпия ўйинлари тарихидаги энг муваффақиятли спортчга айланди.

Рио Олимпиадасида у 5 олтин ва бир кумуш медалга сазовор бўлди.

31 ёшли Майкл Фелпс 2020 йилда Токиода бўлажак олимпия ўйинларига қадар спортни тарк этмаслигини айтди.

"Мен яна тўрт йил спортда қолишга қарор қилдим," - деди у.

XS
SM
MD
LG