Линклар

Украина чегара хизмати Россия аннексия қилган Қрим ярим ороли сарҳадларига оғир қуролларни жойлаштирмоқда.

Бу ҳақда Интерфакс-Украина агентлигига Украина Чегара хизматининг бошлиғи Виктор Назаренко маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, чегара қўшинлари "ҳодисаларнинг ҳар қандай йўналишда ривожланиши"га тайёрдир.

Назаренко фикрига кўра, Россия Қримда Украинага қарши "гибрид уруши"нинг янги босқичини бошлади.

У Украина Қрим ҳудудига ўт очгани тўғрисидаги Россия айбловини инкор этди.

Якшанба куни эрталаб Интерфакс-Украина агентлиги Киев Россия билан бир томонлама демаркацияни давом эттираётгани тўғрисида хабар қилганди.

XS
SM
MD
LG