Линклар

Ироқ кучлари "Исломий давлат" назоратидаги Мосулга ҳужум бошлади


Ироқнинг курд минтақасидаги ҳукумат ҳарбийлари "Исломий давлат" террорчи гуруҳи назорат қилган Мосул шаҳрига ҳужум бошлади.

Мосул шаҳрига ҳужум 14 августда АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция томонидан амалга оширилган артиллерия ва ҳаво ҳамлаларидан кўп ўтмай бошланди.

Ироқнинг курд минтақаси қуролли кучлари - Пешмерга қўмондони сўзларига кўра, беш соат давом этган ҳужум натижасида олтита қишлоқ ишғол этилди.

Бағдоддан 400 километр шимолда жойлашган Мосул "Исломий давлат" назоратидаги энг йирик шаҳар ва амалда гуруҳнинг пойтахти ҳисобланади.

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абодий шу йил охиригача шаҳарни қайта ишғол этишларини айтган.

XS
SM
MD
LG