Линклар

Доғистондаги қишлоқда қуролли гуруҳни зарарсизлантириш амалиёти давом этмоқда


Шимолий Кавказдаги Доғистон минтақаси расмийлари Тагиркент-Казмайлар қишлоғида фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Расмийларга кўра, хавфсизлик кучлари 14 август куни бир нечта жангари яшириниб олгани ишонилган уйни ўраб олдилар.

Улар жангари экани айтилган бир шахснинг ўлдирилганини билдирди.

Доғистон Россиянинг жиноий ва исломий гуруҳлар фаол бўлган минтақаси ҳисобланади.

Уюшган жиноятчилик, сиёсий баҳслар ва кланлар ўртасидаги рақобат ҳам минтақадаги беқарорликни янада кучайтирган.

XS
SM
MD
LG