Линклар

Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти ҳокими Содиқ Абдуллаевни айни вилоятнинг Янгийўл тумани ҳокими этиб тайинлади.

Содиқ Абдуллаев атиги олти ой муқаддам, Президент Ислом Каримовнинг шахсан ўзи киритган таклиф асосида, Тошкент вилояти раҳбари сифатида иш бошлаганди.

Озодлик манбаларига кўра, Содиқ Абуллаев янги вазифага 12 август куни тушликдан кейин тайинланди.

Cодиқ Абдуллаев 4 февраль куни Тошкент вилояти халқ депутатларининг навбатдан ташқари сессиясида шахсан Президент Ислом Каримовнинг тавсияси билан Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинланган эди.

Ислом Каримов раислигида ўтган мазкур сессияда генерал Аҳмаджон Усмонов Тошкент вилояти ҳокими вазифасидан озод қилинганди.

Мазкур сессиядан кўп ўтмай, Аҳмаджон Усмонов “хизмат ваколатини суиистеъмол қилганлик, кадрлар танлашда таниш-билишчиликка йўл қўйганлик ва порахўрлик" каби жиноятларда гумонланиб, ҳибсга олинди.

59 ёшли Усмонов ҳозирда МХХнинг Тошкентдаги ертўласида сўроқ қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG