Линклар

logo-print

Рио 2016: Боксчи Дўстматов ўзбекистонлик илк чемпионга айланиши мумкин


Рио Олимпиадасида бугун 49 килограмгача бўлган вазндаги боксчилар орасидаги финал учрашувда Ҳасанбой Дўстматов колумбиялик Юберхен Мартинесга қарши рингга чиқади.

Агар Ҳасанбой Дўстматов ушбу учраушвда ҳам ғалаба қилса, Риода олтин медалга сазовор бўлган илк ўзбек спортчисига айланади.

Шанба куни Рио Олимпиадасида бокс бўйича 91 килограмгача бўлган спортчилар орасида Ўзбекистон вакили Рустам Тўлаганов ярим финалда россиялик Евгений Тишченкога мағлуб бўлиб, бронза медалини қўлга киритди.

Айни кунда ўзбекистонлик боксчилар Шаҳобиддин Зоиров, Шаҳром Ғиёсов ва Баҳодир Жалолов ўз жанларини ғалаба билан якунлаб, навбатдаги босқичга ўтдилар.

XS
SM
MD
LG