Линклар

Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида ўтган ҳафта сўнггида 8 одам террор ҳаракатларини режалаштираётганликда гумонланиб қўлга олинди.

“Интерфакс-Қозоғистон” агентлигининг Миллий хавфсизлиқ қўмитасига таяниб хабар беришича, қўлга олинганларга террорчилик гуруҳини ташкил этиш, қурол, портловчи модда ва ўқ-дориларни ноқонуний сақлаш, сотиб олиш ва сотиш, ноқонуний тарзда қурол ясаш каби моддалар асосида айблов билдирилади.

Хабарда “тергов манфаатларидан келиб чиқиб”, бошқа тафсилотлар очиқланмаёгани айтилади.

26 июнь куни ҳам Қарағандада террорчилик ҳаракатларини режалаштираётганликда гумонланаётган бир неча одамни қўлга олган эди. Ўшанда Гулшать посёлкасида ўтказилган махсус амалиёт пайтида террорчиликда гумонланаётганлардан бири ўзини портлатиб юборган.

XS
SM
MD
LG