Линклар

logo-print

"Боко Ҳарам" ўғирланган қизларни қамоқдаги жанггариларга алмаштиришни таклиф қилди


Нигерия, "Боко Ҳарам" тарқатган видеодан олинган сурат.

Нигерия, "Боко Ҳарам" тарқатган видеодан олинган сурат.

Нигерияда “Боко Ҳарам” исломий гуруҳи икки йил аввал ўғирлаб кетилган қизлар тўғрисидаги видеони Интернет тармоғида эълон қилди. Видеода қизларни гуруҳнинг ҳукумат томонидан қўлга олиниб, қамоқда сақланаётган аъзоларига алмаштириш таклиф қилинган.

“Боко Ҳарам” 2014 йилда Нигериянинг Чибок шаҳридаги мактаблардан биридан 300 ўқувчи қизни ўғирлаб кетган эди. Видеода айтилишича, уларнинг барчаси ислом динини қабул қилган.

Ўғирлаб кетилган қизларни топиш амалиётига АҚШ, Британия ва Франция мутахасислари жалб қилинган.

“Боко ҳарам” гуруҳи БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилган. Гуруҳ Нигерияда шариат қонунлари амал қилишига эришиш мақсадини кўзлайди. 2015 йилда “Боко Ҳарам” “Исломий давлат” га байъат берган эди.

XS
SM
MD
LG