Линклар

logo-print

Сурия - Туркия чегарасидаги терактда 15 одам ҳалок бўлди


Суриядаги манзара.

Суриядаги манзара.

Худкуш Суриянинг Туркия билан чегараси яқинида бомба ўрнатилган автобусни портлатиши оқибатида 15 одам ҳалок бўлди, 25 одам жароҳатланди.

Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваториясининг хабар беришича, воқеа 14 август куни кечқурун Атмеҳ деб аталувчи жойда содир этилган.

Reuters агентлигининг хабар беришича, автобус тўлалигича ёниб кетган, шифокорлар жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун етиб келган. CNN Turk телеканали эса террорчилик Атмеҳдаги қочқинлар лагерида содир этилганини хабар қилди.

Идлиб вилоятининг Атмеҳ аҳоли пункти Башар Ассадга қарши курашаётган мухолифатнинг асосий таянч нуқталаридан бири ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG