Линклар

Рязанда ўзбекистонлик аёл икки фарзанди билан ёниб кетди


Иллюстратив сурат. Мазкур сурат қуйидаги хабарга оид эмас.

Иллюстратив сурат. Мазкур сурат қуйидаги хабарга оид эмас.

Россиянинг Разянь вилояти Мурмино қишлоғида 12 августга ўтар кечаси ўзбекистонлик аёл икки фарзанди билан ёниб кетди.

Марказий Осиё янгиликлар хизматининг хабар беришича, Мурмино қишлоғида 1 қаватли катта уй ёниб кетган. Ёнғинни ўчиришга 18та ўт ўчириш машинаси жалб қилинган.

Ёнғин ўчирилганидан сўнг уйдан 28 ёшли аёл, унинг етти ёшли ўғли ва бир ёшли қизининг жасадлари топилган. Бу аёл Ўзбекистон фуқароси бўлиб, мазкур уйдан бир хонани ижарага олиб яшагани аниқланган..

XS
SM
MD
LG