Линклар

Самарқандда жиноий гуруҳнинг 11 аъзоси қамалди


Иллюстратив сурат. Мазкур сурат қуйидаги хабарга оид эмас.

Иллюстратив сурат. Мазкур сурат қуйидаги хабарга оид эмас.

Самарқанд шаҳар суди Ўзбекистонга Тожикистондан наркотик моддалар олиб келиш билан шуғулланган 11 кишидан иборат жиноий гуруҳга ҳукм ўқиди. Бу ҳақда Sputnik гашри хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, гуруҳ раҳбари 42 ёшли Бахтиёр Хушназаров бундан аввал ҳам гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғуллангани учун 10 йил қамоқда ётиб чиққан.

Жиноий гуруҳ асосан Ургут туманида яшовчи шахслардан иборат бўлган.

Судда аниқланишича, биргина 2015 йилнинг ноябрь ойида гуруҳ томонидан Ўзбекистонга Тожикистондан 24 килограмм афюн моддаси олиб кирилган.

Суд гуруҳ аъзоларини 7 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этди.

XS
SM
MD
LG