Линклар

logo-print

Ўзбекистонлик курашчи Елмурат Тасмурадов Олимпиадада бронза медални қўлга киритди


Елмурат Тасмурадов қирғизистонлик Арсен Эралиев билан курашмоқда.

Елмурат Тасмурадов қирғизистонлик Арсен Эралиев билан курашмоқда.

Ўзбекистонлик Елмурат Тасмурадов Бразилияда ўтаётган Ёзги Олимпиада ўйинларида грек-рим кураши бўйича бронза медални қўлга киритди.

59 килогача бўлган вазн тоифасида курашчи қирғизистонлик Арсен Эралиевни 13:8 ҳисобида мағлуб этди. Ярим финалда эса Тасмуродов кубалик жаҳон чемпиони Исмаил Боррерога енгилди ва учинчи ўринга сазовор бўлди.

Шу билан Олимпиадада ўзбекистонлик спортчилар эгалик қилаётган медаллар сони бештага етди.

Бундан аввалги бронза медалларни дзюдочилар Ришод Собиров, Диёрбек Ўрозбоев ва боксчи Рустам Тўлаганов қўлга киритган эди.

Боксчи Ҳасанбой Дўстматов эса олтин медалга сазовор бўлган.

XS
SM
MD
LG