Линклар

Нью Йоркнинг Кеннеди аэропортида отишма содир этилди


Кеннеди аэропорти.

Кеннеди аэропорти.

Нью Йоркдаги Кеннеди халқаро аэропортида отишма содир этилди. Reuters агентлигининг душанба куни хабар беришича, полиция отишмани содир этишда гумонланаётганларни қидирмоқда.

Хабарда айтилишича, номаълум шахс аэропортнинг 8-терминалида ўқ отган. Маҳаллий полиция отишмадан сўнг барча йўналишдаги парвозлар тўхтатиб қўйилганини ва йўловчилар эвакуация қилинаётганини айтмоқда.

NBC телекомпанияси отишма иштирокчилари ва отишмада жабрланганлар тўғрисида ҳеч қандай маълумотлар берилмаётганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG