Линклар

Туркия Ташқи ишлар вазири НАТО ва ЕИни кескин танқид қилди


Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли.

Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли.

Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли НАТОга аъзо айрим давлатларни Анқара ҳукуматига разведка технологиялари сотишга кўнмаëтгани учун кескин танқид қилди¸ Европа Иттифоқини эса ўз мамлакатини ҳақорат қилаëтганликда айблади.

Германиянинг Bild газетасида бугун чоп этилган интервьюсида Чавушўғли бундай вазиятда Туркия қурол ва ҳарбий технологиялар сотиб олиш учун “бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилажаги”ни таъкидлади.

Чавушўғлига кўра¸ Туркия НАТОнинг энг катта тарафдори ва Анқаранинг ҳарбий блокдан чиқиш эҳтимолига оид фаразлар Туркия эмас¸ балки аксил-турк доиралари томонидан илгари сурилмоқда.

Айни суҳбатда Туркия Ташқи ишлар вазири муҳожир бўҳронига барҳам беришдаги роли учун туркияликларга ЕИ ҳудудига визасиз кириш изнини беришга кўнмаслик орқали Брюссель Туркияни ҳақорат қилмоқда¸ дея баëнот берди.

“Туркия ЕИга аъзо бўлиш учун қўйилган шартларни бажариш учун йиллардан бери астойдил ҳаракат қилаëтган бир пайтда¸ бунинг эвазига фақат таҳдид ва ҳақорат олмоқда”¸ деди немис нашрида чоп этилган суҳбатида Анқара дипломатлари раҳбари жумладан.

XS
SM
MD
LG