Линклар

Киевда Трамп кампанияси раҳбари учун муаммо туғдирадиган молиявий ҳужжатлар топилди


Пол Манафорт ҳозирда АҚШ президентлигига Республикачилар партияси номзоди Дональд Трамп сайлов кампанияси раҳбаридир.

Пол Манафорт ҳозирда АҚШ президентлигига Республикачилар партияси номзоди Дональд Трамп сайлов кампанияси раҳбаридир.

Киевда Пол Манафортнинг Украина собиқ президенти Виктор Януковичга маслаҳатчилик қилган пайтда яширинча 12 миллион доллардан кўпроқ пул олганини кўрсатувчи қўлда ëзилган бухгалтерия китоблари топилди.

Пол Манафорт ҳозирда АҚШ президентлигига Республикачилар партияси номзоди Дональд Трамп сайлов кампанияси раҳбаридир.

The New York Times газетасига кўра¸ ҳозирда бу молиявий ҳужжатлар Коррупцияга қарши Украина миллий комитети томонидан Янукович даврида кенг тарқалган коррупцияни исботловчи эҳтимолий далил сифатида ўрганилмоқда.

Мазкур ҳужжатларда Трамп кампанияси раҳбари номи 22 марта келтирилган ва унинг 2007-2012 йилларда Киевдан жами 12¸7 миллион доллар олгани қайд этилган.

Мазкур ҳужжатларда Манафортнинг россиялик олигарх Олег Дерипаска билан кабель телевидениесидаги Украина акцияларини сотиб олиш бўйича ҳамкорлик қилгани ҳам кўрсатилади.

Манафорт The New York Times газетасининг Киевда ўрганилаëтган мазкур ҳужжатларга оид саволларига жавоб беришни истамади, унинг адвокати эса ўз мижозининг ҳеч кимдан нақд пул олмагани ва ноқонуний ҳаракатларга алоқаси йўқлигини айтиш билан чекланди.

XS
SM
MD
LG