Линклар

logo-print

Бугун Вашингтонда Россия Давлат думаси депутати Валерий Селезнëвнинг ўғли Роман Селезнëв устидан маҳкама жараëни бошланади.

Роман Селезнëв АҚШ прокурорлари томонидан ҳакерлик ҳужумлари воситасида кредит карталари билан 170 миллион долларлик молиявий жиноят содир этганликда айбланмоқда.

Прокурорларга кўра¸ улар Селезнëвнинг Вашингтондаги пицца ресторанлари ва АҚШдаги бошқа бизнес гуруҳлари архивига ҳакерлик ҳужуми орқали кириб¸ мижозлар кредит картасига оид маълумотларни ўғирлаганини исботловчи далилларни маҳкамага тақдим этадилар.

Адвокатлар эса¸ бир неча йил давомида АҚШдаги 200 дан ошиқ ширкат компьютерларига уюштирилган ҳакерлик ҳужумларини айнан Селезнëв уюштирганини исботловчи етарли далил йўқлигини таъкидламоқда.

Уларга кўра¸ 2014 йилда Селезнëвни Малдивесда ҳибсга олган АҚШ махфий хизмати ходимлари унинг компьютеридан нотўғри фойдаланган ва ундаги маълумотларга зиëн еткизган.

Россия АҚШни Селезнëвни ўғирлаб кетганликда айблаб келади.

XS
SM
MD
LG