Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:55

Лавров Россия-Германия алоқалари ëмонлашгани учун Берлинни айблади


Сергей Лавров
Сергей Лавров

Германиялик ҳамкасби билан бўлиб ўтадиган учрашувдан бир кун аввал Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров икки мамлакат ўртасидаги алоқаларнинг ёмонлашгани Берлиннинг айби эканлигини таъкидлади.

14 август куни Свердловск вилояти губернатори билан бўлиб ўтган учрашув пайтида Лавров “Биз Германия билан муносабатларимизга катта эътибор бераяпмиз, муносабатларимиз қийин аҳволга тушиб қолгани бизнинг айбимиз эмас”, деди.

Лавров ва Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер вилоят пойтахти Екатеринбург шаҳрида энергетика масаласига бағишланган тадбирда иштирок этади. Бунинг ортидан икки вазир учрашиб, турли масалаларни, жумладан, Сурия ва Украинадаги вазиятни муҳокама қиладилар.

Россия Қримни аннексия қилиб¸ Украина шарқидаги айирмачиларни дастаклаб келаётгани ортидан Россия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги алоқалар ёмонлашган. Украина шарқида 2014 йилнинг март ойидан бери давом этаётган тўқнашувларда 9 500 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.

Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари учун унга қарши санкция жорий қилинишида Германия муҳим роль ўйнаб келади.

Ўтган ҳафта Россия Украинани ярим оролга “саботажчиларни” юборишда айблаганидан кейин Киев ва Москва ўртасидаги муносабатлар янада таранглашди. Украина эса бу айбловларни “хаёлот” ва янги ҳарбий таҳдидлар учун баҳона деб атади.

Ғарб мамлакатлари Россия иддаоларини тадиқловчи далил озлигини айтишмоқда.

Германия 2015 йилнинг февралида тўқнашувларга барҳам бериш учун ўт очмаслик битими имзоланишида муҳим ўрин тутган. Аммо ҳозирча томонлар бу битим шартларига тўлиқ амал қилаëтгани йўқ.

Лавров ва Штайнмайер Суриядаги вазиятни ҳам кўриб чиқишади.

Штайнмайер 13 август куни Welt am Sonntag немис газетасига берган интервьюсида Ҳалаб шаҳри гуманитар ёрдамга муҳтожлиги ва инсонпарварлик ëрдами еткизиб бериш учун “ҳаво кўприги” очиш керак бўлишини айтди.

Германия ташқи ишлар вазири яна Берлин АҚШ, Россия ҳамда БМТ билан Ҳалабга тезкорлик билан ёрдам бериш учун музокара олиб бораётганини қўшимча қилди.

Россиянинг кунига уч соат ҳаво ҳужумларини тўхтатиб туришга ваъда қилганига қарамасдан, Сурия шимолида зўравонликлар озаймаяпти.


XS
SM
MD
LG