Линклар

logo-print

Россия ва Германия Ташқи ишлар вазирлари Украина ва Сурия бўҳронини муҳокама қилди


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров германиялик ҳамкасби Франк-Вальтер Штайнмайер билан.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров германиялик ҳамкасби Франк-Вальтер Штайнмайер билан.

Бугун Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров германиялик ҳамкасби Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашди.

Учрашувдан сўнг матбуот анжумани ўтказган иккала вазир Украина шарқида давом этаëтган бўҳронга барҳам бериш мақсадида Минск келишувига амал қилиш заруратини таъкидладилар.

Лавровга кўра¸ Москва Киев ҳукуматининг Қримда саботаж хуружлари ўтказиш режасини тасдиқловчи “инкор қилиб бўлмас далиллар”ни тақдим этишга тайëр.

Киев 2014 йилда Россия томонидан аннексия қилинган Қримда фитна уюштириш режаси ҳақидаги Москва иддаосини рад қилмоқда.

XS
SM
MD
LG