Линклар

logo-print

Ўзбекистонлик "Роналду" Олимпиада финалига чиқди


Ғиёсов Раби устидан ишончли ғалабага эришди

Ғиёсов Раби устидан ишончли ғалабага эришди

Риода ўтаётган Олимпиада ўйинларида қисқа вақт ичида дунё спорт оламига "Роналду" лақаби билан танилган ўзбекистонлик яна бир боксчи, Шаҳром Ғиёсов, олтин медал учун рингга тушади.

Вазни 69 килограмгача бўлган боксчилар орасидаги ярим финал муштлашувида Шаҳром Ғиёсов марокашлик Муҳаммад Раби устидан очколар бўйича 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга чиқди.

13 августда Шаҳром Кубалик Рониел Иглесиас устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қилганди.

Шаҳром ғалабасини Роналду сингари нишонлайди

Шаҳром ғалабасини Роналду сингари нишонлайди

Бу ғалабасини португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналдуга ўхшаб нишонлаган Шаҳром Ғиёсов ўша оннинг ўзидаёқ спорт мухлислари орасида "Роналду" номи билан танилди.

Якшанба куни 49 килограмгача бўлган вазндаги боксчилар орасидаги финал муштлашувида Шаҳром Ғиёсовнинг жамоадоши Ҳасанбой Дўстматов колумбиялик Юберхен Мартинес устидан ғалаба қозониб ўзбек бокси тарихига кирганди.

Ҳасанбой ўзининг тезлиги, нуқсонсиз ҳимояси ва контр ҳужумлари билан колубиялик рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Уччала ҳакам мутлақ ғалабани ўзбек боксчисига берди.

Ҳасанбой Дўстматов афсонавий боксчи Муҳаммадқодир Абдуллаевдан кейин Олимпиада ўйинларида отин медалга сазовор бўлган иккинчи ўзбекистонликдир.

Финалда Шаҳром Ғиёсов боксчининг рақиби ё қозоғистонлик Данияр Елеуссинов ёки франциялик Сулаймон Сиссоко бўлади.

Рио олимпия ўйинларида чоршанба куни яна тўртта ўзбекистонлик боксчи рингга тушади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG