Линклар

Бишкек Россия расмийларидан қирғизистонликнинг ўлими билан боғлиқ ҳодисани астойдил текширишни сўрамоқда


Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси ҳуқуқ-тартибот идораларидан Москвада қирғизистонлик муҳожирнинг ўлдирилиши билан боғлиқ воқеани диққат билан текширишни қилишни илтимос қилди.

Қирғиз дипломатлари ўшлик 36 ёшли А. Мундузовнинг жасади тез орада ватанига жўнатилишини маълум қилганлар.

Аввалроқ Россия нашрлари 12 август куни бир гуруҳ ёшлар Москвадаги дўконлардан бирига бостириб кириб, бу ердаги қирғизистонлик харидор ва 69 ёшли армани дўкондорни пичоқлаб кетганини хабар қилгандилар. Ҳодисадан сўнг уларнинг иккаласи ҳам жон таслим қилган. Қурбонларга ёрдам бермоқчи бўлган яна бир киши тан жароҳати олиб, касалхонага етказилган.

Россияда Марказий Осиё ва Кавказдан бўлган муҳожирларга ҳужум қилиш ҳолатлари тез-тез содир бўлиб туради.

XS
SM
MD
LG