Линклар

Журналист Хадича Исмоилова Озарбайжондан чиқарилмаяпти


Озарбайжонлик журналист Хадича Исмоилова.

Озарбайжонлик журналист Хадича Исмоилова.

Боку апелляция суди 15 август куни журналист Хадича Исмоилованинг Озарбайжондан вақтинча чиқиши тақиқланишига оид қарор устидан берган шикоят аризасини қаноатлантирмади. Исмоилованинг хорижга чиқишига тақиқ унинг судлангани туфайли жорий этилган.

Озарбайжон Олий суди 2016 йил 25 майида Исмоиловага нисбатан чиқарилган 3,5 йиллик қамоқ ҳукмини шартли жазога алмаштирган. 8 август куни бу муддат 2 йилу 3 ойга қисқартирилган.

Хадича Исмоилова халқаро тадбирларда иштирок этиш ва онасини даволатиш мақсадида хорижга чиқишга рухсат сўраб 28 июнь куни Бокунинг Бинагади туман судига мурожаат қилганди. Бироқ суд журналистнинг бу талабини рад этган. Душанба куни эса Боку апелляция суди ҳам унга рад жавоби берди.

Исмоилованинг адвокати Фариз Намазли Озарбайжоннинг Турон ахборот агентлигига апелляция суди қарори устидан Олий судга кассация тартибида шикоят аризаси топширилишини билдирган.

XS
SM
MD
LG