Линклар

logo-print

Америкалик режиссёр 1979 йилда ҳалокатга учраган пахтакорчилар ҳақида фильм суратга олаяпти


1979 йилдаги авиаҳалокатда нобуд бўлган "Пахтакор" жамоаси ўйинчилари.

1979 йилдаги авиаҳалокатда нобуд бўлган "Пахтакор" жамоаси ўйинчилари.

Америкалик режиссёр Брайн Сонг ва тасвирчи Дада Шикако 1979 йилда ҳалокатга учраган “Пахтакор” командаси ва унинг ўйинчиси Михаил Ан ҳақида ҳужжатли фильм суратга олиш учун “Пахтакор” ўйингоҳига ташриф буюрган.

“Пахтакор” футбол клуби матбуот хизматининг маълум қилишича, ташриф чоғида хорижлик меҳмонлар афсонавий футболчилар Михаил Ан ва Биродар Абдураимовларнинг ўғиллари ҳамда мураббий Идгай Тазетдиновнинг рафиқаси билан суҳбатлашганлар.

Америкалик ижодкорлар “Пахтакор” стадиони билан танишиб, клуб тарихига оид маълумотларга эга бўлганлар.

Пахтакорчилар фильм тайёр бўлгач, уни ўз сайтлари орқали мухлислар эътиборига ҳавола қилишга ваъда берганлар.

XS
SM
MD
LG