Линклар

Мордовиядаги автоҳалокатда Ўзбекистон ватандоши нобуд бўлди


Россия Федерацияси таркибидаги Мордовия Республикасининг Саранск вилоятида якшанба оқшомида содир бўлган автоҳалокатда ўзбекистонлик ҳайдовчи нобуд бўлди.

Хабарларга кўра, Саранскнинг Николаевка қишлоғида Нексияда кетаётган 35 ёшли ўзбекистонлик машинани бошқара олмай қолган ва симёғочга бориб урилган.

Ҳайдовчининг исм-фамилиясини келтирмаган Мордовия Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси ўзбекистонлик шахснинг воқеа жойида жон таслим қилганини маълум қилади. Автоҳалокат қурбонининг жасади экспертиза учун моргга йўлланган.

XS
SM
MD
LG