Линклар

Донбассда айирмачилар сафида жанг қилган ўзбекистонлик қўлга олинди


Иллюстратив сурат.

Иллюстратив сурат.

Украина Хавфсизлик хизмати Донбассда украиналик ҳарбийларни ўққа тутишда иштирок этган ўзбекистонликни қўлга олди. Бу ҳақда Донецк вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар қилади.

Россиянинг Калуга шаҳрида қайдда турган 20 ёшли тошкентлик йигит 2014 йил декабрида ўз ихтиёри билан Донецкдаги айирмачилар сафига қўшилгани маълум бўлган.

Рус миллатига мансуб бу йигит, прокуратура хабарига кўра, 2014 йил декабридан 2015 йил майигача Донецк вилоятининг Широкино қишлоғи яқинидаги батальонда гранатометчи бўлиб хизмат қилган.

Украина Хавфсизлик хизмати ўзбекистонлик йигитнинг “ВКонтакте” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида унинг жангларда бевосита иштирок этганига оид фотосуратлар топилганини билдирган.

13 август куни қўлга олинган йигитга жиноят содир этганликда гумонланаётгани билдирилган ва ҳозирда эҳтиёт чораси ўлароқ уни ҳибсда сақлаш масаласи ҳал этилмоқда.

XS
SM
MD
LG