Линклар

logo-print

“Полициячига сийдик сочган” қозоғистонлик шартли қамоқ жазоси олди


Қозоғистоннинг Жезқазған шаҳар суди маҳаллий турғун Қайрат Елубаевни полициячини таҳқирлагани учун шартли равишда икки йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди. Суд қарорига кўра, Елубаев 424 минг 200 танга (тақрибан 1235 АҚШ доллари – таҳр.) миқдорида жарима ҳам тўлайдиган бўлди.

“Новости-Казахстан” агентлиги хабарига кўра, Қайрат Елубаев Қозоғистон Жиноят кодексининг 4 моддаси (“Ҳокимият вакилини таҳқирлаганлик”, “Ҳокимият вакилига бўйсунмаганлик”, “Ҳокимият вакилига нисбатан зўравонлик содир этганлик” ва “Безорилик”) бўйича жавобгарликка тортилган.

Воқеа 2015 йил декабрида содир бўлган. Жиноят иши материалларида 21 ёшли полиция сержанти Тўлеген Игибеков йўл-патруль полицияси таркибида Қайрат Елубаев ҳайдаб кетаётган машинани тўхтатгани, полициячилар Елубаевни маст ёки эмаслигини аниқлаш учун наркологик диспансерга олиб боргани айтилади. Диспансер таҳлили натижаларидан норози бўлган ҳайдовчи таҳлил учун сийдик топширишни талаб қилган. Кейин ҳожатхонадан сийдик кўтариб чиққан Елубаев уни Игибековнинг устидан сочиб юборган. Шундан сўнг Игибеков Елубаевни қулочкашлаб тортиб юборган.

Шу йил апрель ойида Жезқазған шаҳар суди сержант Игибековни беш йилга озодликдан маҳрум қилганди, бироқ кейинчалик бу муддат шартли жазо билан алмаштирилган.

XS
SM
MD
LG