Линклар

Трамп Россия билан ИДга қарши ҳамкорлик қилиш истагини билдирди


Дональд Трамп.

Дональд Трамп.

Республикачилар партиясидан АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп «Исломий давлат» экстремистик гуруҳига қарши курашда Россия билан ҳамкорлик қилиш истагини билдирди.

Душанба куни Оҳайо штатида нутқ сўзлаган Трамп ташқи сиёсат масалалари масалаларига тўхтала туриб: «Биз ўзимизга дўст тайин қилолмаймиз, бироқ душманларимизни аниқлашда ҳам хатога йўл қўймаслигимиз лозим», деди.

Республикачи номзод ўз тарафдорларини радикал диний гуруҳлар билан курашда «НАТО билан тиғиз ҳамкорлик» қилажагига ишонтирди.

Дональд Трамп, агар президент этиб сайланиб қолгудек бўлса, энг аввало «радикал ислом» бўйича махсус комиссия тузишини билдирди. Унинг мулоҳазасича, Давлат департаменти турғунлари АҚШга кўчиб келишига рухсат этилмайдиган мамлакатлар рўйхатини тузиши керак.

XS
SM
MD
LG