Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:37

Ўзбекистонда Хитойнинг UnionPay тўлов тизими ишга тушади


Ўзбекистон Марказий банки Хитойнинг UnionPay тўлов тизими билан ҳамкорликда мамлакатда биринчи мультивалюта тўлов тизимини жорий этмоқчи.

Бу ҳақда Sputnik нашри Ўзбекистон Марказий банк мулозимларига таяниб хабар қилди.

Янги тизим UnionPay карточкаларига эга хорижий фуқароларга Ўзбекистон ҳудудидаги Uzcard тизимига уланган оддий терминаллар орқали тўловларни амалга ошириш имконини беради.

UnionPay International тўлов тизими Хитой тўлов тизими бўлиби, 2002 йилда ташкил топган.

Бугунги кунда дунё бўйлаб ушбу тўлов тизимининг 3.5 миллиарддан ортиқ карточкалари эмиссия қилинган. UnionPay карточкаларига дунёнинг 143 мамлакатида 1 миллиондан ортиқ банкомат хизмат кўрсатади.

XS
SM
MD
LG