Линклар

Россиянинг Эронга жойлаштирган учоқлари Сурияда ҳаво ҳужумларини бошлади


Эроннинг Ҳамадан ҳаво базасидан осмонга кўтарилган Россиянинг Ту-22М3 ва Су-34 бомбордимончи учоқлари Сурияда ҳаво ҳужумларини бошлаган. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расмийлари сешанба куни маълум қилди. Вазирликка кўра, учоқлар “Исломий давлат” жанггари гуруҳининг Сурия шимолидаги учта позициясини нишонга олган.

Россия расмийлари, ўз бомбардимончи учоқлари "Исломий давлат"нинг учта йирик қурол-аслаҳа омбори, учта бошқарув пункти, шунингдек, жангарилар тайёрлаш жамлоғини йўқ қилганини билдирди.​

Россия Сурияда ҳаво амалиётларини 2015 йилда бошлаган ва илк бор Эроннинг ҳаво базасидан фойдаланмоқда..

Нью Йоркдаги Хьюман Райтс Уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти Россия Сурияда кассета бомбаларини ташлаганликда айблаган.

Нью Йоркдаги Хьюман Райтс Уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти Россия Сурияда кассета бомбаларини ташлаганликда айблаган.

Шу пайтгача узоқ масофага учувчи рус бомбордимончи учоқлари Россия ҳудудидаги аэродромлардан, жабҳада эса Суриянинг Хмеймим ҳаво базасидан парвозларни амалга ошираётган эди.

Россия Давлат Думасининг Мудофаа масалалари бўйича қўмитаси раиси Владимир Комоедов Эроннинг ҳаво базасидан фойдаланиш ёқилғини тежаш имконини беришини айтди.

Нью Йоркдаги Хьюман Райтс Уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти Россия Сурияда кассета бомбаларини ташлаганликда айблаган.

Ташкилотга кўра, Россия Сурияда сўнгги олти ҳафта ичида камида 18та кассета бобмаси ташлаган.

Москва ўз ҳарбий учоқлари фақат "террорчиларни" нишонга олишини айтиб келади.

Аммо суриялик фаолларга кўра, Россия учоқлари Ғарб дастаклаётган исёнкор гуруҳларга қарши ҳужумлар уюштирмоқда.

XS
SM
MD
LG