Линклар

Ўзбекистонликларнинг 90 фоизи "Конституция ва қонунлар ишлаяпти", деган фикрда


Ўзбекистондаги "Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ўтказган сўнгги сўров аҳолининг 98.9 фоизи мамлакат буюк келажагига ишонишини кўрсатмоқда.

Ўзбекистон мастақиллигининг 25 йиллиги арафасида ўтказилган сўровда қатнашганларининг қарийб 90 фоиз мамлакатда Конституция ва қонунлар ишлаяпти, дея жавоб қилган.

Респондентларнинг аксари, яъни 99,6 фоизи эса Ўзбекистондаги тинчлик ва барқарорликни мустақилликнинг энг асосий ютуқларидан бири, деб ҳисоблашини билдирган.

"Ижтимоий фикр" маркази ўз сўровини бутун мамлакат бўйлаб ўтказганини айтган.

Лекин, сўровда қанча киши қатнашгани ҳақида марказ билдирмаган.

Маҳаллий ва халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари эса Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари мунтазам бузилишини айтиб келишади.

Фаолларга кўра, Ўзбекистон Конституциясида бир одамнинг икки муддатдан ортиқ президент бўлолмаслиги айтилсада, Ислом Каримов "қонунчиликка зид ўлароқ" мамлакатни 25 йилдан бери идора этиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG