Линклар

Россия ва Саудия Арабистонининг нефть қазиб олишни музлатиш режаси нефть нархини оширди


Нефть нархининг янада пастлаши Россия ва Саудия Арабистонини нархларни барқарорлаштириш учун нефть қазиб олиш кўламини музлатишни режалаштиришга ундамоқда.

15 август куни Россия энергетика вазири Александр Новак Саудия Арабистонининг “Ашарқ ал-Авсат” газетасига берган интервьюсида Россия Саудия Арабистони билан ҳамкорлик қилишга ҳамда нефть ишлаб чиқариш кўламини вақтинча музлатиб қўйишга тайёр эканлигини айтди. Натижада дунё бозорларида нефть нархи ошди.

Саудия Арақбистони энергетика вазири Халид ал-Фалиҳ ўтган ҳафтада нефть нархларини стабиллаштириш учун ўз мамлакатати ОПЕК ҳамда Россия каби уюшмага аъзо бўлмаган давлатлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини айтган эди.

Россия ва Саудия Арабистони йирик нефть ишлаб чиқарувчи давлатлар сафига киради. Россия кунига 10,85 миллион баррель нефть қазиб олади. Саудия Арабистони эса кунига 10,67 миллион баррель ҳажмда нефть қазиб олади.

“Бунга эҳтиёж туғиладиган бўлса, кўриб чиқамиз”, деди Новак. Вазир апрель ойида Фатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар нархларни оширишда “ижобий роль ўйнаганини” таъкидлади. Аммо Доҳада бўлиб ўтган музокаралар ортидан икки тараф шартнома имзоламаган эди.

Новак Россия нефть қазиб олишни кўламини фақат вақтинча музлатишини қўшимча қилди.

Новакнинг билдируви ортидан 15 август куни Нью-Йоркда 1 баррель нефтнинг нархи 1,25 долларга ошди. Натижада бир баррель нефть нархи 45,75 долларга кўтарилди.

Лондонда эса 1 баррель нефтнинг нархи 1,38 долларга ошиб, 48,35 га етди.

XS
SM
MD
LG