Линклар

Олимпиадада яна икки ўзбек спортчиси камида бронза медалга эгалик қилиши мумкин


Бразилияда ўтаётган Ёзги Олимпиада ўйинларида 16 август куни ўтган мусобақаларда ўзбекистонлик боксчилар Фазлиддин Ғойибназаров ва Бектемир Мелиқўзиев ярим финалга чиқди.

Фазлиддин Ғойибназаров чоракфинал мусобақасида АҚШ боксчиси Гарри Рассаелни мағлуб этди. Фазлиддин Ғойибназаров 19 август куни 64 килогача бўлган вазн тоифасида россиялик боксчи Виталий Дунайцев билан рингга тушади.

75 килогача бўлган вазн тоифасида ҳиндистонлик боксчи Викас Кришан Ядавани енгган Бектемир Мелиқўзиев 18 август куни мексикалик Мисаэл Родригез билан жанг қилади.

Ўзбекистонлик ҳар икки спортчи ярим финалга чиққани ортидан камида бронза медални қўлга киритиш имкониятига эга бўлди.

Шу кунда Олимпиадада қатнашаётган ўзбек спортчилари ҳисобида 2 та олтин ва 4 та бронза медали бор.

XS
SM
MD
LG