Линклар

Назарбоев Порошенконинг "муросага мойил" эканини таъкидлади


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев украин раҳбари Петро Порошенко Украина шарқидаги инқирозни ҳал этиш учун “муросага келиш йўлларини излашга мойил” эканини айтди.

16 август куни Россия президенти Владимир Путин билан Сочида учрашган Назарбоев Порошенкога телефон орқали боғланиб, суҳбатлашганини маълум қилди.

Унга кўра, суҳбат давомида Порошенко “парламент Донецк ва Луганск вилоятлари мақомларини аниқловчи қонунларни қабул қилинишига тўсқинлик қилиб келаётганини” айтган. Украинанинг бу икки вилояти россияпараст айримачилар назорати остидадир.

Ўз навбатида Путин Назарбоевга Россия ва Туркия ўртасидаги муносабатларни қайта тиклашда ўртамчилик қилгани учун миннатдорчилик билдирди.

Нурсултон Назарбоев йил охиригача Путин билан яна камида беш марта учрашиш ниятида эканини маълум қилди.

Назарбоев 2012 йилдан бери Россияга 19 марта иш сафари билан борган.

XS
SM
MD
LG