Линклар

Тожик мухолифатчиси Душанбе қамоқхонасида вафот этди


Ислом уйғониш партиясининг раиси Муҳиддин Кабирий.

Ислом уйғониш партиясининг раиси Муҳиддин Кабирий.

Тожикистонда тақиқланган мухолифатдаги Ислом уйғониш партиясининг Нурек шаҳар бўлими раҳбари Қурбон Маннонов Душанбедаги тергов изоляторида вафот этди.

Озодагон нашрининг сешанба куни хабар беришича, бу хабар 73 ёшли Манноновнинг қариндошларидан олинган, расмийлар ҳозирча мухолифатчининг ўлими тўғрисидаги хабарни тасдиқлагани йўқ.

Қурбон Маннонов Нурек шаҳрида Исломий давлат байроғини яширинча кўтарганликда айбланиб қўлга олинган эди. У ўзининг ҳибс қилинишини сиёсий фаолияти билан боғлаган.

Феврал ойида Тожикистон Ислом уйғониш партиясининг қўлга олинган аъзолари 10 йилдан 20 йилгача қамалган эди. Июнь ойида эса Душанбе суди партия раҳбари ўринбосарларини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган.

Тожикистон ҳукумати Ислом уйғониш партиясини генерал Абдуҳалим Назарзода билан тил бириктирган ҳолда ҳокимиятни эгаллаб олишда айблаб, партия фаолиятини тақиқлаган эди.

Бугунги кунда қочқинликда юрган партия раиси Муҳиддин Кабирий бу айбловларни инкор этиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG