Линклар

Қирғиз жамоатчилик комиссияси 1916 йил воқеаларини геноцид деб баҳолади


Комиссия раиси Азимбек Бекназаров.

Комиссия раиси Азимбек Бекназаров.

Қирғизистонда ташкил этилган жамоатчилик комиссияси Чор Россияси томонидан 1916 йилдаги қўзғолонларнинг бостирилиши геноцид бўлган, деган хулосага келди.

Комиссия раиси Азимбек Бекназаров 15 август куни бу ҳақда журналистларга маълумот берар экан, Россия ва Хитой томонидан тақдим этилган архив ҳужжатларини ўрганиш ортидан мана шундай хулосага келинганини айтди.

Биринчи Жаҳон уруши кетаётган 1916 йилда подшо Николай Иккинчи Марказий Осиёнинг рус бўлмаган аҳолисидан жангоҳларда ва фронт ортида ишлаш учун мардикор олиш тўғрисида Фармон чиқарган. Мазкур Фармонга қарши Туркистон халқлари юздан ортиқ қўзғолонлар билан жавоб берган эди.

Қирғиз тарихчиларига кўра,1916 йилда қўзғолонларни бостириш жараёнида рус аскарлари томонидан юз мингдан 270 минггача бўлган қозоқ ва қирғиз қириб ташланган. Ўзбек, тожик, туркман, қорақалпоқларга оид рақамлар эса шу кунгача аниқланмаган.

XS
SM
MD
LG