Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:07

Қурбон ҳайити қайси куни бўлиши 2 сентябрда аниқланади


Ўзбекистонлик ҳожиларнинг биринчи гуруҳи Ҳаж ибодатларини бажариш учун Саудия Арабистонига 24 август куни учиб кетади.
Ўзбекистонлик ҳожиларнинг биринчи гуруҳи Ҳаж ибодатларини бажариш учун Саудия Арабистонига 24 август куни учиб кетади.

Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раиси муовини, шайх Абдулазиз Мансурнинг Озодликка айтишича, бу йилги Қурбон ҳайити 12 сентябрда бўлиши тахмин қилинмоқда - бу ҳақдаги қарор ҳали қабул қилингани йўқ.

Мусулмонлар идораси раҳбарияти вакилининг айтишича, Қурбон ҳайити ўтадиган кунни Саудия Арабистони, ойнинг янгиланишига қараб, 10 кун олдин эълон қилади.

“Бутун дунё ана ўша эълонга қараб нишонлайди бу байрамни. Ҳеч кимнинг бир олдин ёки бир кун кейин нишонлаши мумкин эмас. Ҳозирча эса, Қурбон ҳайити, шартли равишда, 12 сентябрда бўлади, деб турибмиз. Аниқ қачон бўлиши 2 сентябрда эълон қилинади”, деди шайх Абдулазиз Мансур.

Олимнинг айтишича, Ўзбекистон президентининг Қурбон ҳайити тўғрисидаги қарори ҳам 2 сентябрь ёки ундан кейин чиқиши кутилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раиси муовини, шайх Абдулазиз Мансурдан яна бир янгилик: ўзбекистонлик ҳожиларнинг биринчи гуруҳи Ҳаж ибодатларини бажариш учун Саудия Арабистонига 24 август куни учиб кетади.

Суҳбатдошнинг айтишича, “бу йил ҳам аввалги йиллардагидай Ўзбекистондан 5200 киши ҳаж қилади, бир ҳожининг сафар ҳаражатлари ўртача 2500 АҚШ долларини ташкил қилмоқда”.

XS
SM
MD
LG