Линклар

Ўзбекистонлик ҳожиларнинг биринчи гуруҳи сафарини 24 августда бошлайди


Ўзбекистонлик ҳожиларнинг биринчи гуруҳи Ҳаж ибодатларини бажариш учун Саудия Арабистонига 24 август куни учиб кетади.

Бу маълумотни Озодлик Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раиси муовини, шайх Абдулазиз Мансурдан олди.

Идора вакилига кўра, “бу йил ҳам аввалги йиллардагидай Ўзбекистондан 5200 киши ҳаж қилади, бир ҳожининг сафар ҳаражатлари ўртача 2500 АҚШ долларини ташкил қилмоқда”.

Шайх Абдулазиз Мансурга кўра, бу йилги Қурбон ҳайити 12 сентябрда бўлиши тахмин қилинмоқда - бу ҳақдаги қарор ҳали қабул қилингани йўқ.

Мусулмонлар идораси раҳбарияти вакилининг айтишича, Қурбон ҳайити ўтадиган кунни Саудия Арабистони, ойнинг янгиланишига қараб, 10 кун олдин эълон қилади.

XS
SM
MD
LG