Линклар

logo-print

Прокурорлар Фатҳуллоҳ Гуланни 2000 йилга қамашни сўради


Фатҳуллоҳ Гулан

Фатҳуллоҳ Гулан

Айблов хулосасида Гуланнинг “конституциявий тузумни куч билан ағдаришга урингани”, “террорчи гуруҳ тузиб, бошқаргани” ва бошқа жиноятларни содир этгани айтилган, деб хабар қилди CNN-Turk канали.

АҚШда истиқомат қилаётган олим Фатҳуллоҳ Гулан судланаётган 111 кишининг биридир. Айбланувчилардан 13 киши суд ўтаётган муддатга ҳибсга олинган. 111 кишининг ҳаммаси 2 йилдан умрбод қамоққа ҳукм қилиниши мумкин.

Туркия расмийлари “Гуланнинг террористик ташкилоти”, деб атайдиган гуруҳ аъзолари ҳокимиятни босиб олиш учун давлат идораларига сизиб кирганликда айбланмоқда.

Айтилишича, Гуланга устидан жиноят ишини кўриш Туркия ғарбидаги Ушақ вилояти судида ўтган йилнинг сентябрида, яъни ҳарбий тўнтаришга уринишгача бошланган бўлиб, мазкур иш бўйича Гулан гуруҳининг молиявий амалиётлари тергов қилинаётган эди.

Фатҳуллоҳ Гулан 1999 йилдан буён АҚШда яшайди. Эрдўғон ҳукумати 15 июлда муваффақиятсиз якунланган давлат тўнтаришига уриниш ортида Гулан турганини иддао қилиб, уни топширишни АҚШдан талаб қилмоқда.

Ҳарбий тўнтаришга уринишдан сўнгмамлакат бўйлаб 35000 дан зиёд киши ҳибсга олинган, ўн минглаб киши ишдан ҳайдалган эди.

Ҳарбий тўнтаришга уриниш пайтида 240 нафар атрофида киши ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG