Линклар

Россиялик мулозимлар Санкт-Петербург шаҳридаги уйлардан бирида хавфсизлик кучлари томонидан ўтказилган амалиёт чоғида ноқонуний қуролли гуруҳга алоқадорликда гумонланган тўрт киши ўлдирилгани ҳақида маълумот тарқатдилар.

Тергов қўмитаси вакили Владимир Маркинга кўра, Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари 17 август куни яқинда федерал қидирувга берилган шахсларни қўлга олиш учун Санкт-Петербургдаги уйлардан бирига борган. Маркин гумонланувчилар ФХХ ходимларига қуролли қаршилик кўрсатганларидан кейин отишма чоғида ўлдирилганини айтган.

Аввалроқ гувоҳлар воқеа жойида ўқ ва портлаш овозларини эшитганларини айтганлар.

Маркинга кўра, ҳодиса чоғида тинч аҳоли вакиллари ёки хавфсизлик кучлари ходимларидан ҳеч ким жабрланмаган. Амалиёт чоғида уйдан эвакуация қилинган одамларга хонадонларига қайтишга рухсат берилган.

XS
SM
MD
LG